2

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ

Йил дастури

Card image cap

Руйхатдан ўтиш

Руйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ

+99(876)  227-35-45

БИЗ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН

Валюта курс

Матнда хатоликни кўрдингизми?

Card image cap
МАТБУОТ_АНЖУМАНИ  

16.08.2021   Бошқарма янгиликлари   0    38      


Бугун “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш” тизимида олиб борилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди .

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги 54-сонли буйруғи ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида бошқарманинг 2020 йил 7 июлдаги 67-сонли буйруғи ишлаб чиқилиб, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига етказилган.

 Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги 54-сонли буйруғи ижросини самарали ташкил қилиш, болаларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган болаларни тарбиялаш, келгусида муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакиллантирилди.

   Ташкил этиладиган мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари учун ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан бошланади ва кейинги йилнинг 25 май кунига қадар давом этади.

       Вилоятда 2021-2022 ўқув йилида ташкил этиладиган 569 та тайёрлов гуруҳлари ташкил этилади ва уларга 16985 нафар болаларни қамраб олиш режаси ишлаб чиқилди. Гуруҳларни ташкил этилиши режалаштирилган 374 та манзилда ажратилган 407 та ўқув хоналари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан керакли мебел жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

  2021-2022 ўқув йилида ташкил этиладиган 569 та тайёрлов гуруҳлари (11 таси МТТда 330 нафар, 515 таси умумтаълим мактабларида 15365 нафар, 38 та педагогика коллежида 1140 нафар, 5 та бошқа объектларда 150 нафар) мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши ва уларга жами 16985 нафар болаларни қамраб олиш режаси ишлаб чиқилди.

   Ҳозирги кунда вилоятда 59 065 нафар 6 ёшли болалар бўлиб, шундан 22 012 нафар қамраб олинган. Йил якунига қадар  16985 нафар болалар мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари қамраб олиш режалаштирилган, фоиз кесимида айтадиган бўлсак 75 фоизни ташкил этади.

Матбуот анжуманда ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.

 

Comment: