2

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ

Йил дастури

Card image cap

Руйхатдан ўтиш

Руйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ

+99(876)  227-35-45

БИЗ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН

Валюта курс

Матнда хатоликни кўрдингизми?

Card image cap
Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144 сонли Қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар. 

18.08.2021   Бошқарма янгиликлари   0    67      


Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда фаолият юритиб келаётган 1 139 та мактабгача таълим ташкилотларидан 379 таси давлат, 147 та давлат хусусий шериклик асосидаги, 603 та оилавий, 10 таси хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда.

Вилоятда 2021 йил якунига қадар 1 093 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича ҳудудларда олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида 823 та ташаббускорлар аниқланиб, уларнинг 700 таси билан битимлар имзоланган бўлса, яна 123 та ташаббускорларнинг тегишли ҳужжатлар тўплами битим тузиш учун тайёр ҳолатга келтирилган.

Узун, Музработ, Шеробод туман ҳокимликларининг саъй ҳаракатлари билан туманлардаги 1 тадан Давлат мактабгача таълим ташкилотлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланиб ишга туширилди.

Шунингдек, вилоятда нодавлат мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Музработ туманидаги 4 та сектор раҳбарларининг ташаббуслари билан туманда 4 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

2021-2022 ўқув йилида Сурхондарё вилоятида мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини қуйида амалга ошириладиган тадбирлар орқали 60 % га етказиш режалаштирилган:

Вилоятда 2021 йил Инвестиция дастури доирасида жами 15 та шундан
1 та (120 ўринли) янги қурилиш ва 14 та (1 680 ўринли) мактабгача таълим ташкилотлари объектларни реконструкция қилиш орқали қўшимча 920 ўринли қувват яратилади;

2021 йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури асосида бошқарма тасарруфидаги 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида Республика бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан вилоятда
2021-2022 йилларда қўшимча қурилиши режалаштирилган 22 та
(3 300 ўринли) мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида манзилли дастур ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда;

Жами 33 755 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотлар, шундан 3 930 ўринга мўлжалланган 37 та давлат-хусусий шерикчилик, 29 825 қувватга эга бўлган 1 093 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ва Мактабгача таълим вазирлигига тасдиқланган рўйхати тақдим этилган.

123 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилиб, 3 690 нафар 6 ёшли болалар бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳларига қамраб олинади;

Мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини кенгайтириш мақсадида, Бандихон, Денов, Олтинсой, Узун туманларининг мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган олис ва чекка ҳудудларида “Ақлвой” лойиҳаси доирасида 4 та “ISUZU” автобуслари базасида 8 та маҳаллаларда мобил гуруҳлар ташкил этиш орқали 384 нафар болалар қамраб олинди;

Вилоятда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 610 ўринга мўлжалланган 50 та давлат МТТ (сэндвич панель) ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, Узун тумани “Боботоғ”, Ангор тумани “Илғор” ва “Баҳор” маҳаллаларидан 1 тадан жами 270 ўринли, Бандихон тумани “Наврўз” маҳалласида 1 та 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотлари қуриб фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда Бойсун тумани “Мунчоқ” ва ”Тўда” маҳаллаларида 2 та 180 ўринли, Шўрчи тумани “Толли” маҳалласида 1 та 90 ўринли, Бандихон тумани “Обикор” маҳалласида 1 та 90 ўринли, Қумқўрғон тумани “Меҳробод” маҳалласида
1 та 90 ўринли, Қизириқ тумани “Гиламбоб” маҳалласида 1 та 90-ўринли, Музрабод тумани “Сополлитепа” маҳалласида 1 та 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Comment: