2

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ

Йил дастури

Card image cap

Руйхатдан ўтиш

Руйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ

+99(876)  227-35-45

БИЗ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН

Валюта курс

Матнда хатоликни кўрдингизми?

Card image cap
ОЧИҚ_МУЛОҚАТ

16.08.2021   Бошқарма янгиликлари   0    60      


        Жорий йилнинг 2-чораги бўйича вилоятда фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларини тиббий меъёрларга кўра 24 хил турдаги маҳсулотлар билан таъминланиш ташкил этилди. Фоиз кесимида айтадиган бўлсак 80 фоизни ташкил этади.

 

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни овқатлантириш учун жами 29 млрд 452 млн 556 минг сўм пул маблағлари сарфланган бўлиб, бунда, бюджет маблағлари ҳисобидан 18 млрд 874 млн 276 минг сўм, ота-оналар бадали ҳисобидан 11 млрд 310 млн 297 минг сўмдан иборат.

Бир нафар тарбияланувчи учун ўртача бир кунлик сарфланган маблағ 12730 сўмга тўғри келиб, 4 соатлик гуруҳларда бу кўрсаткич 3185 сўм, 9 соатлик гуруҳларда 12567 сўм, 10,5 соатлик гуруҳларда 15787 сўм, кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТлардаги 10,5 соатлик гуруҳларда 19378 сўм ҳисобига тўғри келган.

Бошқарманинг 2021 йил 29 апрелдаги 28-х/с-сонли буйруғига асосан Жарқўрғон ва Ангор туманлари мактабгача таълим ташкилотларида танланма равишда СанПин-0348 овқатланиш меъёрлари асосида тарбияланувчиларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сарфланиш ҳолатларини ҳамда CОВИД-19 пандемия даврида карантин қоидаларига риоя қилиш жараёнлари ўрганиб чиқилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли чоралар кўрилиб, камчиликларни бартараф этиш ва келгусида такроран йўл қўймаслик юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 26 майдаги 03-03/3-1491-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузилган ҳолда МТТларда таомнома, тайёр таомларнини текшурувдан ўтказиш, тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш, озиқ-овқат маҳсулотларини омборхонада қайд этиш дафтарларининг юритилиши бўйича хатлов ўтказилди. Хатлов натижаларига кўра аниқланган камчиликлар юзасидан ходимларга амалий ёрдамлар кўрсатилди ва Денов туманидаги 7,8,13,23,30,32,35-сонли мактабгача таълим ташкилоти директорларига интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Жорий йилнинг май ойида вилоят мактабгача таълим бошқармаси қошидаги тиббий-педагогик психологик комиссияси ташкил қилиниб, мутахассислар томонидан берилган хулосаларига асосан 15 нафар тарбияланувчиларга Термиз шаҳридаги 22-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат махсус мактабгача таълим ташкилотига йўлланмалар берилди. Ушбу МТТда ҳозирги кунда 73 нафар тарбияланувчилар таълим-тарбия олиб келишмоқда. Муассасада жами 6 та гуруҳ мавжуд бўлиб, шундан эшитишда оғир нуқсони бўлган 2 та гуруҳда 15 нафар, психик-нутқий ривожланишда кечиккан 2 та гуруҳда 30 нафар, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган 1 та гуруҳда 13 нафар, нутқида оғир нуқсони бўлган 1 та гуруҳда 11 нафар, 2 та кўришда оғир нуқсони бўлган ҳамда 2 та ақлий заиф тарбияланувчилар мавжуд.

 

Очиқ мулоқатда ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.

Comment: